Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Клопп: «Ўзимизни «Челси» каби тута олмаймиз»

Клопп: «Ўзимизни «Челси» каби тута олмаймиз»

Автор: admin

«Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп мерсисайдликларнинг трансферлар ойнасидаги суст иштироки сабабини айтди.
«Барча клубларда вазиятлар турлича. Биз ноаниқлик даврида яшаяпмиз.
Баъзи клубларга келажак қанчалик ноаниқ бўлиши муҳим эмас, чунки улар мамлакатлар ва олигархларга тегишли. Бу ҳақиқат.
«Ливерпул» – бошқа клуб. 2 йил аввал Чемпионлар Лигаси финалига чиқдик, кейинги йили ғолиб бўлдик, сўнг Премер-лигани ютдик. Муҳими, жамоа таркибини сақлаб қолдик.
«Ливерпул» бир кеча-кундузда ҳаммасини ўзгартира олмайди ва «Энди биз «Челси» каби ҳаракат қиламиз» деб эълон бермайди.
Доим таркибни кучайтиришни хоҳлаймиз, аммо турли йўллар мавжуд. Улардан бири – янги футболчилар билан шартнома имзолаш, иккинчиси – биргаликда ишлаш, маҳоратни яхшилаш ва камчиликларни йўқ қилишга уриниш. Бу футбол», – дея Клоппнинг сўзларини келтиради ББC.
76   
Добавить комментарий
Ваше имя: *