Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Ван Гал Депайнинг «Барса»га ўтиши ҳақида: «У иқтидорли, аммо Месси ёки Роналду даражасида эмас»

Ван Гал Депайнинг «Барса»га ўтиши ҳақида: «У иқтидорли, аммо Месси ёки Роналду даражасида эмас»

Автор: admin

«Манчестер Юнайтед» ва Нидерландия миллий жамоаси собиқ бош мураббийи Луи ван Галнинг фикрича, Мемфис Депай «Барселона»га ўтган тақдирда ҳам мослашиш жараёни осон кечмайди.
«Депай – серқирра ўйинчи, аммо унинг янги жамоа ва янги муҳитга мослашиши осон кечмаслигини ёддан чиқармаслик керак. Маттейс де Лигт ва Френки де Ёнг ҳам бир йилда ҳали тўлиқ мослаша олгани йўқ. Депай иқтидорли футболчи, аммо Месси ёки Роналду даражасида эмас», - дея ван Галнинг сўзларини келтирмоқда Туттомерcатоwеб.
Аввалроқ, «Лион» ҳужумчисининг «Барселона» билан шартнома борасида келишувга эришгани ва энди «Барса» француз клуби билан трансфер суммаси масаласида келишувга эришиши кераклиги ҳақида хабар қилинганди.
88   
Добавить комментарий
Ваше имя: *