Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Лемпард «Челси»нинг АПЛ чемпионлиги учун курашдаги имконияти ҳақида гапирди

Лемпард «Челси»нинг АПЛ чемпионлиги учун курашдаги имконияти ҳақида гапирди

Автор: admin

«Челси» бош мураббийи Френк Лемпард Англия Премер-лигаси старти олдидан лондонликларнинг чемпионлик учун курашдаги имконияти ҳақида гапирди.
«Аслида жамоамнинг имконияти ҳақида мен эмас, журналистлар ёки экспертлар гапириши тўғрироқ бўларди. Чемпионлик учун курашда энг аввало «Сити» ва «Ливерпул» билан орадаги фарқни камайтиришимиз керак. Ўтган йилгидек катта фарқ бўлмаслиги лозим.
«Жароҳатлар? Зиёш тиззасидан жароҳат олган ва у дастлабки турда «Брайтон»га қарши ўйнай олмайди. Унинг тез орада сафга қайтишига умид қилаяпмиз. 
Яна бир харидимиз Бен Чилуелл ҳам спорт формасини тикламоқда, аммо у ҳам ўйинга тайёр ҳолатда бўлмайди. Тиаго Силва Лондондаги машғулотларимизда иштирок этмоқда, бироқ ҳали шай эмаслиги туфайли майдонга тушмайди», - дейди Лемпард.
Маълумот учун, «Челси» АПЛ 1-турида 14 сентябр куни «Брайтон»га қарши майдонга тушади.
89   
Добавить комментарий
Ваше имя: *