Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Батшуайи «Кристал Пелас»га ўтди

Батшуайи «Кристал Пелас»га ўтди

Автор: admin

«Челси» ҳужумчиси Миши Батшуайини «Кристал Пелас»га ижарага берди.
26 ёшли белгиялик 2020/21 йилги мавсумни «Пелас» сафида ўтказади. Футболчи янги жамоасида 23-рақам остида тўп тепади.
«Ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман. Жамоадошларим билан кўп ишлаб, яхши мавсум ўтказишимиз керак. Бу клубда ўзимнинг энг яхши ўйинимни кўрсатишни хоҳлайман.
«Пелас»да биринчи марта эмасман. Йигитларни, мураббийни, клуб қандай ишлашини биламан. Бу – мен учун энг яхши қарор», – дейди форвард.
Маълумот учун, Батшуайи 2018/19 йилги мавсумда ҳам ижара асосида «Кристал Пелас»да ҳаракат қилган. У ўтган мавсумда АПЛда 16та баҳсда майдонга тушиб, 1та гол урди.
85   
Добавить комментарий
Ваше имя: *