Goal24.uz » Европа жамоалари » Испания » Лионел Месси заиф кўрувчи болакайларга янги ҳаёт улашди. Футболчи уларга қимматбаҳо қурилма совға қилди

Лионел Месси заиф кўрувчи болакайларга янги ҳаёт улашди. Футболчи уларга қимматбаҳо қурилма совға қилди

Автор: admin

“Барселона” клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси хайрли ишга қўл урди.
Футболчи кўришда нуқсони бор “Арсенал” мухлиси ва унга ўхшаш яна 11 нафар болакайни Барселонага таклиф қилган. Месси уларнинг ҳар бирига ОрCам компанияси томонидан ишлаб чиқарилган юқори технологияли кўзойнаклар совға қилган.
“Барселона” юлдузи Исроил компанияси билан ҳамкорлик қилган ҳолда заиф кўрувчи ва кўр болаларга ёрдам қўлини чўзишда давом этмоқчи. Месси ҳар йили кўр ва заиф кўрувчи одамларга ОрCам МйEе қурилмасини тарқатади. Аргентиналик футболчи уларнинг айримлари билан шахсан учрашади.
“Бу қурилма уларнинг ҳаётини ўзгартириши кўриниб турибди. ОрCам элчиси бўлганимдан фахрланаман, бу кўплаб одамларга ёрдам беради”, — дейди Месси.
Ушбу қурилма бир қатор функцияларга эга, у сунъий интеллект эвазига матнни овоз чиқариб ўқиши ёки фойдаланувчига ёнидаги нарсалар ҳақида маълумот бериши мумкин. У юзлар, ранглар, озиқ-овқат ва пул купюраларини ажрата олади. Қурилманинг ҳар бири 4000 доллардан қиммат туради.
166   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Ла Лига Испания чемпионатидаги сўнги янгиликлар Барселона ҳақидаги муҳим янгиликлар Реал Мадрид бомба трансферлари ҳақида Энг со;нги Эл классиколар ҳақида маълумотлар Испания чемпионатидаги янгиликлар Ла Лига клублари Атлетико Мадрид Реал Мадрид Барселона Виллареал Испаний кубиги Испания кубиги Cопа дел Рей