Goal24.uz » Ўзбекистон » Суперлига. “Насаф” ўз уйида “Қизилқум” дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритди

Суперлига. “Насаф” ўз уйида “Қизилқум” дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритди

Автор: admin

Футбол бўйича Cоcа-Cола Суперлига 14-турида “Насаф” 10-сентябрь, пайшанба куни “Қизилқум”ни қабул қилди.
Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ Бобур Абдухолиқов қаршиликларни олдинга олиб чиқди. 34-дақиқада Ойбек Бозоров жамоасининг тезкор қарши ҳужумини муваффақиятли якунлади.
Иккинчи бўлимда “аждарлар” яна иккита гол уришга эришди. 66-дақиқада Абдухолиқов дубл қайд этган ҳолда ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Шоҳмалик Комилов якуний ҳисобни ўрнатди — 4:0
Шу тариқа “Насаф” очколарини 26 тага етказиб олган ҳолда 3-ўринга кўтарилди. “Қизилқум” (10) эса 11-поғонада қолди.
Cоcа-Cола Суперлига
14-тур баҳси
10-сентябрь, пайшанба
“Насаф” — “Қизилқум” 4:0
Голлар: 1:0 – 3 Абдухолиқов, 2:0 – 34 Бозоров, 3:0 – 66 Абдухолиқов, 4:0 – 90+1 Комилов.
“Насаф”: Абдувоҳид Неъматов, Ҳусниддин Алиқулов, Дилшод Саитов, Бобир Абдихолиқов (Ҳусаин Норчаев, 80), Шароф Муҳитдинов, Ислом Кенжабоев (Файсал Траоре, 75), Акмал Мозговой, Шерзод Насруллаев (Ғолиб Ғайбуллаев, 80), Ойбек Бозоров (Шоҳмалик Комилов, 89), Марко Станоевич (Дилшод Раҳматуллаев, 75), Умар Эшмуродов.
“Қизилқум”: Игнатий Нестеров, Владислав Касминин, Эркин Байдуллаев, Ойбек Қиличев (Жамшид Ҳасанов, 46), Руслан Маргиев, Алишер Саноев, Салим Мустафоев, Жасур Азимов, Шерали Жўраев, Иброҳим Томива (Суннатилла Абдуллажонов, 89), Олег Толмасов.
Огоҳлантиришлар: Қиличев (13), Бойдуллаев (31), Саитов (63).
87   
Добавить комментарий
Ваше имя: *