Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Модрич: «Роналду – қойилмақом футболчи, аммо энди «Реал» бир ўйинчига боғлиқ эмас»

Модрич: «Роналду – қойилмақом футболчи, аммо энди «Реал» бир ўйинчига боғлиқ эмас»

Автор: admin

«Реал» яримҳимоячиси Лука Модрич собиқ жамоадоши, ҳозирда «Ювентус»да ўйнаётган ҳужумчи Криштиану Роналду ҳақида гапирди.
«Криштиану билан ўйнаш ақл бовар қилмасди. Биз ажойиб 7 йилни бирга ўтказдик, клуб у билан кўплаб совринларни қўлга киритди. Ишларимиз ёмон бўлганида, Криштиану ўз маҳорати, хоҳиши ва характери билан ўйин натижасини ҳал қиларди.
Роналду кетгач, биз кўпроқ жамоавий футбол ўйнашимиз керак эди. Аммо қийин вазиятларда жамоага сеҳр қўшадиган ўйинчи керак бўлди, буни доим у бажариб келганди.
У 2 йилдан буён биз билан эмас. Энди бир жамоадек ҳаракат қиляпмиз, ихчамроқ ўйнаяпмиз. Майдонда янада бирлашдик. Биз бир ўйинчига боғлиқ эмасмиз, ҳозир бу – бизнинг энг муҳим сифатимиз», – дея Модричнинг сўзларини келтиради Тҳе Тимес.
112   
Добавить комментарий
Ваше имя: *