Goal24.uz » Европа жамоалари » Франсия » ПСЖ "Рома" футболчиси учун 500 минг эвро тўлайди

ПСЖ "Рома" футболчиси учун 500 минг эвро тўлайди

Автор: admin

У Парижга келди.
“Рома” ҳимоячиси Алессандро Флорентси янги мавсумни ПСЖда ўтказади. Бу ҳақда Ла Рома Сиамо Нои нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, Франтсия чемпиони 29 ёшли италиялик футболчини 500 минг эвро эвазига бир йилга ижарага олади. Ушбу келишувга кўра ПСЖ кейинчалик Флорентсни 9 миллион эвро эвазига сотиб олиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.
Бугун Алессандро тиббий кўрикдан ўтиш учун Парижга этиб келди. Эртага у ПСЖ сафида тиббий кўрикдан ўтади ва шартнома имзолайди.
Флорентси ўтган мавсумни “Валенсия” сафида ижарада ўтказган эди. У “кўршапалаклар” сафида Ла Лигада 12 та ўйинда майдонга тушди.
150   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Франсия чемпионати Лига 1 турнир жадвали Франсия чемпионати янгиликлари дербилар франсия клублари Франсия кубиги Франсий супер кубиги ПСЖ ҳақида янгиликлар Лион клуби ҳақида маълумотлар Лилл клуби ҳақида янгиликлар Месси Рамос Мбаппе Неймар Икарди Ҳакимий