Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » "Ювентус" Игуаин борасида бир қарорга келди

"Ювентус" Игуаин борасида бир қарорга келди

Автор: admin

Италиялик журналинг Фабрисио Романонинг тарқатган маълумотига қараганда, Туриннинг "Ювентус" клуби ўз ҳужумчиси Гонсало Игуаин билан шартномани бекор қилиш борасида келишиб олди. Шу тариқа, аргентиналик ҳужумчи эркин агентга айланадиган бўлди.
Гонсалога асосий давогар АҚШнинг «Интер Маями» клуби бўлиб турибди. Девид Бекхем клуби ҳужумчи билан фаол музокара олиб бормоқда.
Игуаин янги бош мураббийи Андреа Пирлога мос келмади. Пирло раҳбариятдан бошқа ҳужумчи сотиб олишларини сўради.
73   
Добавить комментарий
Ваше имя: *