Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Мартинеснинг агентлари «Барселона» билан музокара ўтказиш учун Испанияга келишди

Мартинеснинг агентлари «Барселона» билан музокара ўтказиш учун Испанияга келишди

Автор: admin

«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг агентлари «Барселона» билан музокараларни қайта бошлашди, деб хабар беради ТйC Спорт.
Манбага кўра, вакиллар Каталония клуби раҳбарияти билан учрашиш учун Барселонага келишди. 
Маълум бўлишича, италян клуби 23 ёшли аргентиналик учун испанлардан 111 млн евро сўраган. Аммо «Барселона» коронавирус пандемияси шароитида молиявий инқирозни ҳисобга олган ҳолда, бундай қийматни тўлашга қодир эмас. 
Аввалроқ «Интер» вице-президенти Хавер Дзанетти Мартинеснинг «нерадзурри» сафини тарк этмаслигини айтганди. 
Ҳужумчи «Интер»га 2018 йили 25 млн евро эвазига Аргентинанинг «Расинг» клубидан ўтган. У ўтган мавсумда А Серияда 35та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол урган ва 3та голга ҳаммуаллифлик қилган.
73   
Добавить комментарий
Ваше имя: *