Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Суарес қайси клубга ўтишни хоҳлаётгани маълум

Суарес қайси клубга ўтишни хоҳлаётгани маълум

Автор: admin

«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес каталонияликлар сафини тарк этса ҳам, Испанияда қолиши мумкин.
Cуатрўнинг хабарига кўра, 33 ёшли уругвайлик футболчи «Атлетико»га ўтмоқчи. Ҳужумчига «матрасчилар» бош мураббийи Диего Симеоненинг шахсан ўзи қизиқмоқда. Аммо ушбу трансферга Суареснинг юқори маоши халақит қилиши мумкин.
Аввалроқ Суаресга асосий номзод сифатида «Ювентус» айтилаётганди, аммо Луис Турин клуби билан музокараларни тўхтатди.
Ҳужумчи «Барселона»да 2014 йилдан бери ўйнайди. У ўтган мавсумда «кўк-анорранглилар» сафида барча турнирлар доирасида 36та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол урди ва 10та голга асситентлик қилди.
103   
Добавить комментарий
Ваше имя: *