Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Тухел «Рома» ўйинчиси «ПСЖ»га ўтаётганини тасдиқлади

Тухел «Рома» ўйинчиси «ПСЖ»га ўтаётганини тасдиқлади

Автор: admin

«ПСЖ» бош мураббийи Томас Тухел жамоанинг трансфер режалари ҳақида гапирди. Хусусан, германиялик мутахассис «Рома»нинг 29 ёшли ҳимоячиси Алессандро Флоренсининг «ПСЖ» аъзосига айланишини тасдиқлади.
«Флоренсининг жамоамизга қўшилишига ишонаман. Бундан ташқари, биз Эрик Шупо-Мотинг билан шартномани узайтириш борасида музокара олиб боряпмиз, унинг «ПСЖ»да қолишини истаймиз. 
«Арсенал»дан Маттео Гендузи? Йўқ, бу вариант режамизда йўқ», – дея Тухелнинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.
Маълумот учун, Флоренси ўтган мавсумнинг биринчи қисмида «Рома»да 14та ўйин ўтказиб, қишки трансферлар ойнасида «Валенсия»га ижарага берилган эди.
69   
Добавить комментарий
Ваше имя: *