Goal24.uz » Европа жамоалари » «Челси» Кантени Эриксен ва Брозовичга ўзаро алмашиш бўйича «Интер» таклифини рад этди

«Челси» Кантени Эриксен ва Брозовичга ўзаро алмашиш бўйича «Интер» таклифини рад этди

Автор: admin

«Челси» «Интер» клубидан тушган таклифни рад этди, дея хабар бермоқда Даилй Маил.
Манбанинг ёзишича, Италия клуби лондонликлар яримҳимоячиси Нъголо Канте учун икки футболчиси Кристиан Эриксен ва Марсело Брозовични таклиф қилган. Бироқ «Челси» таклифни рад этиб, францийалик таянч яримҳимоячисини ўз сафида қолдиришини билдирган. 
Ўз ўрнида Лондон клуби италиялик яримҳимоячи Жоржино трансферга қўйилиши, агар таклиф тушса бу борада музокара олиб борилишини маълум қилган.
Маълумот учун, Канте 2019/2020 йилги мавсумда «Челси» сафида 22 ўйинда майдонга тушиб, 3та голга муаллифлик қилган. Трансфермаркт портали футболчини 80 млн еврога баҳолаган.
62   
Добавить комментарий
Ваше имя: *