Goal24.uz » Ўзбекистон » Суперлига. «Сўғдиёна» Зоминда «Машъал»га ютқазиб қўйди

Суперлига. «Сўғдиёна» Зоминда «Машъал»га ютқазиб қўйди

Автор: admin

Суперлига 14-тури доирасида Зоминда ўтказилган «Сўғдиёна» ва «Машъал» ўртасидаги ўйин якунланди.
Учрашувнинг 75-дақиқасида муборакликлар яримҳимоячиси Сирожиддин Қўзиев томонидан чамаси 35 метрлардан йўлланган зарба Митрович дарвозасидан ўрин олди.
Ушбу чиройли гол Муборак жамоасига Жиззах клуби устидан муҳим ғалабани тақдим этди. Натижада Дилявер Ваниев шогирдлари турнир жадвалида 19 очко билан 8-ўринда қолишди, 9-ўриндаги «Сўғдиёна» эса 16 очко билан «Машъал»дан ўзиб кетиш имкониятини қўлдан чиқарди.
Суперлига. 14-тур
«Сўғдиёна» – «Машъал» - 0:1
11 сентябр. Зомин.
Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев
Гол: Сирожиддин Қўзиев 75, - 0:1.
«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 3.Искандар Шайқулов (20.Баҳодир Насимов, 80), 7.Санжар Рашидов (21.Саҳоб Рашидов, 66), 10.Шоҳруз Норхонов, 11.Жасур Ҳасанов, 12.Санъат Шихов (22.Шаҳбоз Жўрабеков, 66), 14.Даниел Насриддинов (8.Жамшид Болтабоев, 46), 18.Шавкат Муллажонов, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 93.Марко Колакович. 
«Машъал»: 35. Раҳим Давронов, 5. Нажмиддин Нормуродов, 7. Ифеани, 9. Никита Павленко (11. Мўмин Мелиев, 77), 10. Шерзод Темиров, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 18. Аббос Шодмонов, 19. Сардор Абдураимов (8.Ибе Окоро, 68), 22. Сирожиддин Қўзиев, 23.Самандар Шукуруллаев, 29. Ҳумоюн Муртозаев (27.Сардор Эминов, 77).
72   
Добавить комментарий
Ваше имя: *