Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
«Вердер» футболчиси нишонда

Бременнинг «Вердер» клуби футболчиси Милот Рашис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
"БИЛД" нашрининг маълум қилишича, «Астон Вилла» жамоаси косовалик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Манбанинг маълум қилишича, Бирмингем клуби 24 ёшли футболчи учун 18 миллион эвро сарф этмоқчи.
«Челси» Мендига «яқинлашди»

Лондоннинг «Челси» клуби «Ренн» киппери Эдуара Менди билан шартнома имзолашга жуда яқин турибди.
Бу ҳақида Фабрисио Романо маълум қилмоқда.
Журналистнинг айтишича, «Челси» тез орада дарвозабон борасида француз клубини тўлиқ қанотлантирувчи таклифни юборади.
Маълумотларга қараганда, дарвозабон аллақачон «Челси» билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган.
«Ливерпул» уни нишонга олди

Англиянинг «Ливерпул» жамоаси «Боруссия Дортмунд» ярим ҳимоячиси – Жованни Рейна билан шартнома имзолаш ниятида
Миррор нашрининг маълум қилишича, «Ливерпул» 17 ёшли АҚШлик футболчи билан музокараларга киришган.
Эслатиб ўтамиз, Жованни ушбу мавсумда Бундеслиганинг 18 та ўйинида майдонга тушди.
«Ювентус» уни қайтармоқчи

Туриннинг «Ювентус» жамоаси марказий ҳужумчи излашда давом этмоқда.
«Скй Спорт» нашрининг маълум қилишича, жамоа «Эвертон»га сотиб юборилган Мойзе Кинни ижарага олишни режалаштирмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, «Эвертон» ўз футболчисини сотиб олиш шарти билангина Туринга қўйиб юбормоқчи.
«Бўрилар»га давом этади

Англиянинг «Вулверҳемптон» клуби яна бир португалия чемпионати футболчисини қўлга киритиш учун ҳаракат қилмоқда.
"Даилй Маил" нашрининг маълум қилишича, клуб нишонида «Порту» вингери Хесус Корона турибди.
Манбанинг маълум қилишича, АПЛ клуби мексикалик футболчи учун 22 миллион фунт таклиф қилган, бироқ «аждарлар» ўз футболчисини 27 миллион фунтдан камига сотмоқчи эмас.
123   
Добавить комментарий
Ваше имя: *