Goal24.uz » Европа жамоалари » Англия » Клопп АПЛ дебютанти ҳақида фикр билдирди

Клопп АПЛ дебютанти ҳақида фикр билдирди

Автор: admin

12 сентябр куни "Ливерпул" клуби АПЛнинг 1-тур доирасида орадан 16 йил ўтгач Премер-лигага қайтган «Лидс» клубини қабул қилади.
Ушбу учрашув олдидан германиялик мураббий бўлажак рақиблари ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.
«Улар ҳужумкор ўйин намойиш этишади деб ўйламайман. Лекин улар чемпионатга яхши тайёргарлик кўришди, ажойиб ҳимояга эга жамоа саналади. Улар муаммога дуч келишади, чунки Премер-лиганинг ҳаёти Чемпионшипдан фарқ қилади, аммо улар АПЛга кўникиб олишга вақт топишади. Ушбу мусобақа уларга жуда мос келади, энди уларда ўз потенциалларини тўлиқ намойиш этиш имконияти бор.
Барча чемпион бўлишни хоҳлайди. Биз ниҳоятда кучли жамоаларга қарши ўйнашимиз керак, шунинг учун бундай ўйинларни қандай ўтказиш ўзимизга боғлиқ», - Клоппнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ВВС.
134   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
АПЛ англия чемпионати АПЛ турнир жадвали аплдаги энг сўнги янгликлар англия чемпионати
Арсенал ҳақидаги қайноқ янгиликлари Челси ҳақидаги қайноқ янгиликлари Ливерпул ҳақидаги қайноқ янгиликлари Манчестер Юнайтед ҳақидаги қайноқ янгиликлари Манчестер шаҳри ҳақидаги қайноқ янгиликлари Манчестер Ситй ҳақидаги қайноқ янгиликлари "Тоттенхем" клуби ҳақида малумот Англия Супер кубиги Ангиля кубиги Ангиля лига кубиги