Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Гризманн Коутинёнинг рақамини сўради

Гризманн Коутинёнинг рақамини сўради

Автор: admin

Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн жамоадоши Филиппе Коутинёдан 7-рақамни сўради.
Эслатиб ўтамиз, Гризманн ўтган мавсум «Барселона» таркибида 17-рақам остида тўп сурганди. 7-рақам эса Коутинёга берилганди. Кейинроқ бразилиялик футболчи «Бавария» клубига ижарага кетди. Ўшанда Антуан 7-рақамни олишга ҳаракат қилди, бироқ, Испания Қироллик Футбол Федерасияси мавсум ўртасида футболчининг рақам алмаштиришига рухсат бермаганди.
Роналд Куман Коутинёни «Камп Ноу»да сақлаб қолмоқчи ва унги иккинчи имкониятни бермоқчи. Филиппе 7-рақамни Антуанга берадими ёки йўқми, бу ҳақда ҳозирча аниқ бир маълумот йўқ.
109   
Добавить комментарий
Ваше имя: *