Goal24.uz » Transfer » Роналдодан Филиппо Инзагигача. 1997/98-йилги мавсумнинг энг қиммат трансферлари

Роналдодан Филиппо Инзагигача. 1997/98-йилги мавсумнинг энг қиммат трансферлари

Автор: admin

Германиянинг Трансфермаркт портали 1997/98-йилги футбол мавсумининг энг қиммат харидлари рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, бразилиялик ҳужумчи Роналдонинг “Барселона”дан “Интер”га трансфери рўйхатнинг биринчи поғонасидан жой олди. Миланликлар “сўйлоқ” трансфери учун 28 миллион евро сарфляганди.
Кейинги икки ўринни “Барселона”нинг харидлари эгаллади. Каталон клуби 1997-йилнинг ёзида “Депортиво”дан Ривалдони (23,5 миллион евро) ва “Монако”дан Сонни Андерсонни (18 млн евро) сотиб олганди.
1997/98-йилги мавсумнинг энг қиммат ўнта трансфери:
Роналдо (“Барселона”дан “Интер”га) — 28 миллион евро
Ривалдо (“Депортиво”дан “Барселона”га) — 23,5 млн евро
Сонни Андерсон (“Монако”дан “Барселона”га) — 18 млн евро
Кристиан Вери (“Ювентус”дан “Атлетико”га) — 17,6 млн евро
Алваро Рекоба (“Насионал”дан “Интер”га) — 17 млн евро
Кристиан Карамбё (“Сампдория”дан “Реал”га) — 12,5 млн евро
Роберто Риос (“Бетис”дан “Атлетик”ка) — 12 млн евро
Иброҳим Ба (“Бордо”дан “Милан”га) — 12 млн евро
Филиппо Инзаги (“Аталанта”дан “Ювентус”га) — 11,9 млн евро
Стен Коллимор (“Ливерпул”дан “Астон Вилла”га) — 10,5 млн евро
104   
Добавить комментарий
Ваше имя: *