Goal24.uz » Transfer » “Арсенал” ўз футболчисини сотадими?

“Арсенал” ўз футболчисини сотадими?

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
«Тоттенҳем»га ҳужумчи керак

Лондоннинг «Тоттенҳем» жамоаси ўз таркибини «Наполи» ҳужумчиси Аркадиуш Милик билан кучайтириб олмоқчи.
“Эвенинг Стандарт” нашри берган маълумотларга қараганда, шахсан Жозе Моуринё полякни жамоада кўришни истамоқда.
Манбанинг маълум қилишича, «Наполи» ўз футболчисини 30 миллион еврога эвазига қўйиб юборишга тайёр, бироқ «шпорлар» бу суммани камайриш борасида иш олиб бормоқда.
Тодибо қоладими?

Каталониянинг «Барселона» жамоаси Жан-Клер Тодибо фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
“Мундо Депортиво” нашри берган маълумотларга қараганда, француз билан «Лестер» ва «Эвертон» жамоалари жиддий қизиқиб қолган.
Манбанинг маълум қилишича, 20 ёшли ҳимоячи учун инглиз клублари 25-35 миллион евро атрофида таклиф қилмоқчи.
Депай Каталонияда?!

Каталониянинг «Барселона» жамоаси Роналд Куманнинг талабига биноан Мемфис Депайни сотиб олиш борасида иш олиб бормоқда.
“Мундо Депортиво” нашрининг маълум қилишича, «Барселона» ўтган мавсумни «Бетис» таркибида ижарада ўтказган Эмерсонни «Лион»га таклиф қилиш орқали трансфер суммасини 25 миллион еврога қадар камайтирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Эмерсон марказий ҳимоядаги рақобат сабабли «Барселона» томонидан ўтган мавсумни «Бетис»да ўтказди ва 33 та ўйинда майдонга тушди.
Ярмолинка Хитойда?!

«Вест Ҳем» жамоаси ҳужумчиси Андрей Ярмоленко фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин.
“Скй Спорт” нашрининг маълум қилишича, украиналик футболчи билан «Шандон Лунин» жамоаси жиддий қизиқиб қолган.
Манбанинг маълум қилишича, жамоа бош мураббийи – Девид Моес Андрейни ўз режаларига киритмаган. Шу сабабли, футболчи катта эҳтимол билан янги мавсумни Осиёда бошлайди.
“Арсенал” ўз футболчисини сотадими?

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси дарвозабони Эмилио Мартинес АПЛнинг бошқа клубига ўтишга қарор қилди.
Аргентина нашрлари берган маълумотларга қараганда, киппер “Астон Вилла” билан музокараларга киришган.
Маълумотларга қараганда, дарвбозабон “Арсенал”га соврин ютишда ёрдам берганига қарамай ҳали-ҳамон иккинчи дарвозабон эканлигидан норози бўлмоқда. Шу сабабли, шу ҳафтада клубини ўзгартиришга қарор қилган.
130   
Добавить комментарий
Ваше имя: *