Goal24.uz » Жаҳон » Игуаин янги клуби билан шартнома имзолаш учун АҚШга етиб борди

Игуаин янги клуби билан шартнома имзолаш учун АҚШга етиб борди

Автор: admin

«Ювентус» ҳужумчиси Гонсало Игуаин фаолиятини АҚШда давом эттирадиган бўлди, дея ёзмоқда ЭСПН.
Аргентиналик 32 ёшли ҳужумчи янги клуби «Интер Маями» билан шартнома имзолаш учун Маямига етиб борди.
«Жаҳон даражасидаги ҳужумчи ва чемпион Гонсало Игуаинни катта хурсандчилик билан кутиб олдик», дея ёзади футболчини аэропортда кутиб олган клуб бошқарув раиси Хорхе Мас.
Аввалроқ, Игуаиннинг Турин клуби билан амалдаги шартномани ўзаро бекор қилгани ва МЛС клуби сафига эркин агент сифатида қўшилиши ҳақида хабар берилганди. Аргентиналик форвардга Англиянинг «Нюкасл» ва «Фулҳем» клублари ҳам даъвогарлик қилганди.
Гонсало «Ювентус» сафида 149 ўйинда майдонга тушиб, 66та гол ва 16та ассистга муаллифлик қилган. У А Серияда уч карра чемпионликни қўлга киритиш билан бирга икки карра мамлакат кубоги соҳибига айланган.
116   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Жаҳон чемпионати 2022 Миллатлар лигаси УЕФА Дунё футболи янгиликлари футбол янгиликлари янгилик футболи бугунгу футбол бугунги трансферлар футбол натижалари футбол тв чампионат асиа
Узфифа нет трибуна уз спорц уз олтин топ 2021 олтин топни ким олади жаҳон футболи янгиликлари