
«Милан» Руминия миллий жамоаси дарвозабони Чиприан Тетерушануни ўз таркибига қўшиб олди.
«Лион»нинг 34 ёшли дарвозабони 500 минг евро эвазига миланликлар сафига ўтди. У «россонери»нинг асосий посбони Жанлуижи Доннаруммага ўринбосар бўлади.
Тетерушану ўтган мавсумда Францийа чемпионатида 2та ўйинда майдонга тушган. У фаолиятида давомида «Нант», «Фиорентина» ва «Стяуа» клубларида ҳам ҳаракат қилган.