Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Гаттузо Кулибали ва Миликнинг «Наполи»даги келажаги ҳақида гапирди

Гаттузо Кулибали ва Миликнинг «Наполи»даги келажаги ҳақида гапирди

Автор: admin

«Наполи» бош мураббийи Женнаро Гаттузо ҳужумчи Аркадиуш Миликка жамоада жой йўқлигини, ҳимоячи Калиду Кулибали эса у учун талаб қилинган қиймат тўланмагунича кетмаслигини тасдиқлади.
Милик «Рома», «Тоттенҳем», «Ювентус» билан музокаралар вақтида «Пескара»га (4:0) қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиб юборди.
«Ўтган йили Милик билан очиқчасига гаплашдик. Унга шартномани узайтириши кераклигини айтдик, аммо у рад этди. Аркадиуш бу борада бизнинг фикримизни билади. Агар у бошқа клуб топмаса, унга осон бўлмайди. Чунки биз аллақачон икки ҳужумчи билан шартнома имзоладик. Унга таркибда жой йўқ. 
Кулибали? Клуб у учун белгиланган пулни олмаса, футболчи кетмайди», – дея Гаттузонинг сўзларини келтиради Скй Спортс Италиа.
29 ёшли Кулибалига асосий даъвогар «Манчестер Сити» саналади. 26 ёшли Милик эса «Ювентус» қизиқишлари доирасида турибди.
80   
Добавить комментарий
Ваше имя: *