Goal24.uz » Жаҳон » Креспо: «Мессига «Барселона»дан кетиш учун отаси эмас, профессионал агент керак эди»

Креспо: «Мессига «Барселона»дан кетиш учун отаси эмас, профессионал агент керак эди»

Автор: admin

Аргентина миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Эрнан Креспо «Барселона» сардори Лионел Мессининг Каталония клубини тарк этишга уринишига муносабат билдирди.
«Ушбу вазият билан боғлиқ муаммо шундаки, менимча, Мессига профессионал агент керак. Унинг отаси ва агенти Хорхе Мессини ҳурмат қилган ҳолда айтишим керакки, ота билан суҳбатлашиш профессионал агент билан гаплашишга ўхшамайди. Агент оилавий шароитларни ва бошқаларни ҳисобга олмайди. 
Мен Хорхенинг хизматларини камситишни истамайман, лекин бу муаммони олдинроқ ҳал қила оладиган агент керак эди. Мессининг «Барселона» билан шартномасини янгилаш қийин эмас, бунинг учун катта тажриба талаб этилмайди», – дея Креспонинг сўзларини келтиради Мундо Депортиво.
Эслатиб ўтамиз, Месси ёзда «Барселона»ни тарк этишга ҳаракат қилди, аммо раҳбарият у учун 700 млн евро товон пули талаб қилди. 33 ёшли аргентиналик ҳужумчи эса клуб билан судлашишни истамади ва жамоада қолишга қарор қилди.
73   
Добавить комментарий
Ваше имя: *