Goal24.uz » Transfer » «Челси» 7 трансферни амалга оширди!

«Челси» 7 трансферни амалга оширди!

Автор: admin

Ушбу Рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Белотти қоладими?
 
Туриннинг «Торино» жамоаси Андреа Белотти борасида ажойиб таклиф олди.
Италия нашрларининг маълум қилишича, Белотти борасида Лондоннинг «Тоттенҳем» жамоаси таклиф билан чиққан ва ҳужумчи учун 40 миллион фунтдан воз кечишга тайёрлигини маълум қилган.
Маълумотларга қараганда, Белоттининг ўзи бошқа клубга ўтмоқчи эмас. Айниқса, жамоа сардорлигини қабул қилиб олгач, фаолиятини ушбу клубда якунлаш ҳақида бош қотирмоқда.
«Челси» 7 трансферни амалга оширди!

Лондоннинг «Челси» жамоаси «Ренн» киппери Эдуара Мендининг трансферини амалга ошириши ҳақида маълумот берган эдик.
Инглиз нашрларининг маълум қилишича, Менди борасида клублар келишувга эришган ва бугун сенегаллик дарвозабон «Челси» қароргоҳига етиб келади. Яқин 36 соат ичида «Челси» ўзининг 7-трансферини расман эълон қилиши кутилмоқда.
“Тҳе Сун” берган маълумотларга қараганда, Менди учун «Челси» 25 миллион евродан воз кечган ва дарвозабон билан 5 йиллик шартнома имзолайди.
«Интер» давом этмоқда

Миланнинг «Интер» клуби тез орада «Челси» футболчиси билан шартнома имзолайди.
ЛГДС нашрининг маълум қилишича, Маркос Алонсони ўз таркибига қўшиб олишни шахсан Антонио Конте истамоқда. Мураббий «Челси»нинг режаларига киритилмаган футболчига асосий таркибда жой нақд эканлигини маълум қилмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, Алонсонинг ўзи Лондонда қолишни истамоқда, бироқ «Челси» испан ҳимоячиси борасида яхши таклиф олса, уни сотиб юбориш ниятида.
«Юнайтед» «Сити»га қарши

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси «Сити»нинг академияси тарбияланувчиси Чарли Манкнилни ўз томонига «оғдириб» олмоқчи.
17 ёшли футболчи тенгқурлари орасидаги мусобақаларда 600 дан ортиқ гол киритишга муваффақ бўлди ва «Шаҳарликлар» билан профессионал шартнома имзолаш ниятида.
«Сити» янги мавсум олдидан уни асосий таркибга киритмоқчи эмас. Шу сабабли, «қизил иблислар» Макнилни ўз сафига қўшиб олиш ишларини бошлаб юборди.
Агар Чарли «қизил иблислар» билан профессионал шартнома имзоласа, «Манчестер Юнайтед» ҳамшаҳарларига 1,3 миллион евро тўлаб бериши лозим.
168   
Добавить комментарий
Ваше имя: *