Goal24.uz » Европа жамоалари » Англия » Де Брюйне: «Мессининг «Сити»га трансфери амалга ошмай қолгани мени заррача қизиқтирмайди»

Де Брюйне: «Мессининг «Сити»га трансфери амалга ошмай қолгани мени заррача қизиқтирмайди»

Автор: admin

«Манчестер Сити» ва Белгия миллий жамоаси яримҳимоячиси Кевин Де Брюйне АПЛ янги мавсуми олдидан «Барселона» етакчиси Лионел Мессининг «шаҳарликлар» сафига ўтмагани ҳақида фикрини билдирди.
«Тўғрисини айтсам, бу мени заррача ҳам қизиқтирмайди. Агар Месси «Сити»га ўтган тақдирда бу трансфер бизга катта ёрдам берарди. Чунки уни футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи деб биламан. Аммо клубимизга қайси футболчи келиши мумкинлигига ҳеч қачон алоҳида эътибор қаратмайман. 
Жамоа таркибида қайси футболчилар бўлса ўша йигитлар билан ўйнаверамиз. Ўйлайманки, бу борада таркибимиз анча шаклланган. Кимдир жамоамиз сафига келса, нималарни ютишимиз мумкинлиги ҳақида хаёл сурадиган футболчи эмасман. Футболда доим шундай – трансфер аниқ амалга ошиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар реалликка ўхшаб кўринади, якунда ҳеч нарса бўлмайди», - дея Де Брюйненинг сўзларини келтирмоқда Даилй Маил.
Маълумот учун, аввалроқ Месси «Барселона»ни таркиб этиб «Манчестер Сити»га ўтишни истаган, аммо Каталония клуби билан судлашишни истамай жамоада қолишини билдирганди.
127   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
АПЛ англия чемпионати АПЛ турнир жадвали аплдаги энг сўнги янгликлар англия чемпионати
Арсенал ҳақидаги қайноқ янгиликлари Челси ҳақидаги қайноқ янгиликлари Ливерпул ҳақидаги қайноқ янгиликлари Манчестер Юнайтед ҳақидаги қайноқ янгиликлари Манчестер шаҳри ҳақидаги қайноқ янгиликлари Манчестер Ситй ҳақидаги қайноқ янгиликлари "Тоттенхем" клуби ҳақида малумот Англия Супер кубиги Ангиля кубиги Ангиля лига кубиги