Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » АПЛ. «Арсенал» мавсумни «Фулҳем» устидан йирик ғалаба билан бошлади

АПЛ. «Арсенал» мавсумни «Фулҳем» устидан йирик ғалаба билан бошлади

Автор: admin

Англия Премер-лигаси илк тури доирасидаги «Фулҳем» - «Арсенал» учрашуви билан Туманли Албионда янги мавсумга старт берилди. 
«Крайвен Коттеж»да ўтган баҳсда «тўпчилар» лига дебютанти дарвозасига жавобсиз тўртта гол киритишди. Ляказетт мавсумнинг илк голига муаллифлик қилган бўлса, иккинчи бўлимда Габриел ва Обамеянг ҳисобни йирик кўринишга олиб келишди.
 Эътиборлиси, Виллиан янги жамоасидаги дебютида учта голга ҳам ассистентлик қилди. 
АПЛ. 1-тур. 12 сентябр
Фулҳем – Арсенал 0:3
Голлар: Ляказетт 9, Габриел 49, Обамеянг 57. 
Фулҳем – Родак, Браен, Одои, Хектор, Рим, Онома (Бобби Рид, 75), Кебано (Замбо-Ангисса, 63), Керни, Рид, Кавалейру, Камара (Митрович, 63).
Арсенал – Лено, Белерин, Габриел, Холдинг, Мейтленд-Найлз, Эл-Ненни, Жака (Себалос, 79), Виллиан (Пепе, 75), Тирни, Обамеянг, Ляказетт.
75   
Добавить комментарий
Ваше имя: *