Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Месси янги мавсумда ҳам «Барселона» сардори бўлади

Месси янги мавсумда ҳам «Барселона» сардори бўлади

Автор: admin

«Барселона» клубининг янги мавсум олдидан сардор ва вице-сардорлари аниқланди.
Клуб расмий сайтининг ёзишича, футболчилар танловига кўра Месси жамоанинг сардори сифатида қоладиган бўлди. Серхио Буксетс, Жерар Пике ва Сержи Роберто эса вице-сардорга айланишади.
Жорий мавсум Лионел Месси учун Каталония клуби таркибидаги 17-мавсум, жамоа сардори сифатида эса 3-мавсумга айланади.
Бускетс ва Пике эса бу йил «Барса»да 13 йилни ўтказишса, Сержи Роберто асосий таркибдаги 7-йилни ўтказади.
Маълумот учун, Месси «Барселона»ни тарк этиши борасидаги тортишувлар сабаб футболчидан сардорлик мақоми олиниши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
78   
Добавить комментарий
Ваше имя: *