Goal24.uz » Ўзбекистон » Суперлига. ОКМК Бекободда мавсумдаги илк мағлубиятни тан олди

Суперлига. ОКМК Бекободда мавсумдаги илк мағлубиятни тан олди

Автор: admin

Суперлига 14-тури доирасида Тошкент вилоятининг икки жамоаси «Металлург» ва ОКМК ўзаро майдонга тушди.
Учрашувнинг 67-дақиқасида Саламат Қутибоев томонидан киритилган ягона гол Бекобод жамоасига Олмалиқ клуби устидан муҳим ғалабани келтирди. Натижада Миржалол Қосимов мураббийлигидаги ОКМК чемпионатдаги илк мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди. Натижада Суперлигада мағлубиятга учрамаган клуб қолмади.
Мағлубиятга қарамай, ОКМК турнир жадвалида 29 очко билан 2-ўринда қолган бўлса, «Металлург» 25 очко билан 6-ўринга чиқди.
Суперлига. 14-тур. 
«Металлург» - ОКМК – 1:0
12 сентябр. Бекобод.
Бош ҳакам: Зокир Қодиров
Гол: Саламат Қутибаев 67.
«Металлург»: 12. Александр Лобанов, 5. Аббос Отахонов, 8. Саламат Қуттибоев, 14. Аброрбек Тошқўзиев, 15. Зоҳид Абдуллаев, 21. Камолиддин Тожиев, 23. Абдураҳмон Абдулҳақов, 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 28. Станислав Андреев, 43. Даврон Анваров, 88. Евгений Чумак.
Захира: 1. Акмал Турсунбоев, 4. Одилбек Абдумажидов, 7. Дониёр Нарзуллаев, 9. Маҳмуджон Қудратиллаев, 10. Шаҳзодбек Убайдуллаев, 11. Муродбек Бобожонов, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 36. Тўлқин Эргашев.
ОКМК: 35.Валижон Раҳимов, 2.Акмал Шораҳмедов, 44.Бобур Йўлдошев, 3.Сардор Раҳмонов, 11.Мурод Тошматов, 23.Ёван Жокич, 17.Санжар Турсунов, 18.Баҳром Абдураҳимов, 77.Арслонмират Аманов, 9.Зафар Полвонов, 7.Элгужа Григалашвили.
Захира: 12.Роман Абдулов, 4.Миржамол Қосимов, 5.Дилшод Жўраев, 10.Шаҳзод Нурматов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 21.Мате Ватсадзе, 30.Жасур Умаров, 88.Игор Зонич, 94.Ҳусниддин Ғофуров.
72   
Добавить комментарий
Ваше имя: *