Goal24.uz » Европа жамоалари » Беларус чемпионати. Жасур Яхшибоев гол урган ўйинда “Шахтёр Солигорск” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Беларус чемпионати. Жасур Яхшибоев гол урган ўйинда “Шахтёр Солигорск” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Автор: admin

Беларус чемпионатининг 23-турида Солигорскнинг “Шахтёр” жамоаси 12-сентябрь, шанба куни “Витебск”ни қабул қилди.
Учрашувда майдон эгалари йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Биринчи бўлимда солигорскликлар Игор Иванович ва Дарко Бодулнинг голи эвазига олдинга ўтиб олди.
Иккинчи бўлимда меҳмонлар дарвозаси яна уч бор нишонга олинди. Юрий Кендиш ва Артём Архиповнинг голларидан кейин ҳисоб йирик кўриниш олган бўлса, 88-дақиқада Жасур Яхшибоев учрашувдаги бешинчи голни урди.
Шу тариқа очколарини 46 тага етказиб олган “Шахтёр” пешқадамликда давом этмоқда.
Беларус Олий Лигаси
23-тур баҳси
“Шахтёр С” — “Витебск” 5:0
Голлар: 1:0 – 20 Иванович, 2:0 – 24 Бодул, 3:0 – 53 Кендиш, 4:0 – 77 Архипов, 5:0 – 88 Яхшибоев.
“Шахтёр С”: Гутор, Бегунов, Хадаркевич, Сачивко, Антич, Сзоке, Кендиш, Иванович, Яхшибоев, Подстрелов (Баланович, 82), Бодул (Архипов, 72).
“Витебск”: Сороко, Скитов, Клопотский, Чалов, Назаренко (Гуренко, 58), Кавалканте, Базилиу, Каленчук, Теверов (Краснов, 76), Силва, Матвеенко.
Огоҳлантиришлар: Сзоке (27), Теверов (31), Бодул (62), Вандерсон (86).
83   
Добавить комментарий
Ваше имя: *