Goal24.uz » Европа жамоалари » Англия » “Ливерпул” ҳаммани ҳайратга соладиган трансферга тайёрланмоқда

“Ливерпул” ҳаммани ҳайратга соладиган трансферга тайёрланмоқда

Автор: admin

У супер юлдуз бўлади
“Ливерпул” Англия чемпионлигига сазовор бўлганига қарамай, премер-лиганинг бошқа грандлари сингари катта трансферларга қўл ургани йўқ. Ливерпулликлар фақатгина 11 миллион эврога грециялик ҳимоячи Константиноса Тсимикасни олди.
Бироқ, жамоа бош мураббий Юрген Клопп ҳаммани ҳайратга соладиган трансферга тайёрланаётганини билдирди. Германиялик мутахассис ўз юртида ўйнаётган Жованни Рейнани келаси ёзда “Ливерпул”га олиб келади.
“Боруссия”да тўп сураётган америкалик футболчи ҳали 18 ёшгача тўлмагани боис, унинг трансферини бу йил амалга оширишнинг имкони йўқ. Шу боис, Клопп кейинги йил ёзда дортмундликлар билан шахсан гаплашишни мақсад қилган.
Жованни ўтган мавсумда “Боруссия”нинг асосий таркибидан муқим жой эгаллади. У Германия кубогида “Вердер” дарвозасини ишғол қилиб, мусобақа тарихидаги энг ёш гол муаллифи сифатида тарихга ўз номини ёздирди.
Рейнага ПСЖ ва “Севиля” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
161   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
АПЛ англия чемпионати АПЛ турнир жадвали аплдаги энг сўнги янгликлар англия чемпионати
Арсенал ҳақидаги қайноқ янгиликлари Челси ҳақидаги қайноқ янгиликлари Ливерпул ҳақидаги қайноқ янгиликлари Манчестер Юнайтед ҳақидаги қайноқ янгиликлари Манчестер шаҳри ҳақидаги қайноқ янгиликлари Манчестер Ситй ҳақидаги қайноқ янгиликлари "Тоттенхем" клуби ҳақида малумот Англия Супер кубиги Ангиля кубиги Ангиля лига кубиги