Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Видал «Интер»да?!

Таниқли журналист Жанлука Ди Марсионинг маълум қилишича, «Барселона» ярим ҳимоячиси Артуро Видан тез кунлар ичида «Интер» футболчисига айланади.
Журналистнинг айтишича, футболчи аллақачон «Барселона» билан ўртадаги шартномани бекор қилиш борасида келишувга эришган. Катта эҳтимол билан, «Барселона» Видални «Интер»га бепул қўйиб юборади.
Манбанинг маълум қилишича, шу йўсинда Каталония клуби Видалнинг маошидан пул тежаб қолишни ният қилган.
ПСЖ жиддий киришди

Францийанинг ПСЖ клуби «Интер» марказий ҳимоячиси Милан Шкриняр билан шартнома имзолаш ниятида.
CДС нашри берган маълумотларга қараганда, 25 ёшли футболчи учун Париж клуби 60 миллион евро сарф этишга тайёр.
Манбанинг маълум қилишича, ПСЖ жамоани тарк этиб «Челси» сафига бориб қўшилган Силванинг ўрнини словакиялик футболчи билан тўлдиришни режалаштирмоқда.
Канте қоладими?

Лондоннинг «Челси» жамоаси ярим ҳимоячиси Нголо Кантенинг келажаги борасида Френк Лемпард маълумот берди.
“ББC РАДИО” нашрининг маълум қилишича, «аристократлар» мураббийи ярим ҳимоячини жамоада олиб қолиш ниятида. Френк ўз шогирдига келаси мавсумда ҳам имкон беришга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нголонинг «Интер»га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар пайдо бўлган эди.
Клопп ҳаммани ҳайрон қолдирмоқчи

Англиянинг «Ливерпул» жамоаси устози Юрген Клопп трансфер ойнаси ёпилишидан аввал «Боруссия Дортмунд» вингери Жовани Рейна билан шартнома имзолаш ниятида.
“Билд” нашрининг маълум қилишича, немис мураббийи 17 ёшли футболчи учун клуб раҳбариятидан маблағ ажратилишини талаб қилмоқда.
АҚШлик футболчи ҳали вояга етмагани сабабли «Ливерпул» ушбу мавсумда бу трансферни амалга ошира олмайди, бироқ келаси мавсумдан бошлаб Рейна «Ливерпул» футболчисига айланиши тобора аниқлашиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Жованни Германия кубоги учрашувида гол киритган энг ёш футболчигаайланди.
«Юнайтед» улардан «қутилмоқчи»

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси ёзда бир йўла иккита ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи.
“Тҳе Сун” нашрининг маълум қилишича, Диого Далот ва Маркус Рохо янги мавсум олдидан Сулшернинг режаларидан ўрин олмаган. Шу сабабли, клуб ушбу ҳимоячиларни трансферга қўяди.
Манбанинг маълум қилишича, ушбу футболчилар трансферидан «қизил иблислар» камида 30 миллион евро ишлаб олишни ният қилган.
Зинченко кетадими?

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ҳимоячиси Александер Зинченко фаолиятини «Наполи»да давом эттириши мумкин.
Бу ҳақида унинг агенти Алексей Прудников хабар тарқатмоқда.
Украиналик футболчининг агенти берган маълумотларга қараганда, «Сити» Калиду Кулибалининг трансфер суммасини камайтириш мақсадида Зинчеко ва Отамендиларни таклиф этган.
Агар ушбу трансфер амалга ошса, келаси мавсумда Зинченко «Наполи» шарафини ҳимоя қилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда украиналик универсал футболчи АПЛнинг 19 та ўйинида майдонга тушди.
164   
Добавить комментарий
Ваше имя: *