Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Куман ўртоқлик ўйинидан сўнг Месси, Педри ва Тринкау ҳақида фикр билдирди

Куман ўртоқлик ўйинидан сўнг Месси, Педри ва Тринкау ҳақида фикр билдирди

Автор: admin

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман «Химнастик»ка (3:1) қарши ўртоқлик ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ўтказган машғулотларимизда жисмоний жиҳатлар бўйича кўп ишладик ва бундан буён кўпроқ тактика устида ишлашимиз керак.
Месси? У биринчи кундагидек руҳни кўрсатди. У яхши машқ қилмоқда, ҳатто дам олиш куни машғулот ўтказди. У худди бошқалар каби жисмоний томондан яхшиланиши кераклигини билиб турибди.
Педри? У жуда истеъдодли. Энди 17 ёшда ва келажакда муҳим ўйинчига айланади. У умумий гуруҳда машғулот ўтказмоқда. 
Тринкау? Унинг позициясини ўзгартириши менга ёқди. У марказга, сўнг қанотга ўтди. Бу ажойиб трансфер», – дея Куманнинг сўзларини келтиради Марcа.
143   
Добавить комментарий
Ваше имя: *