
«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман клуб раҳбариятидан «Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни сотиб олишни сўради, деб хабар беради Даилй Эхпресс.
![]()
Манбага кўра, «кўк-анорранглилар» таркибни кучайтириш учун 28 ёшли мисрлик футболчига яхши таклиф билан чиқишмоқчи. Аммо каталонияликлар Салоҳнинг трансфери учун керакли маблағни йиғиши қийин эканлиги таъкидланмоқда.
Маълумот учун, Салоҳ «Ливерпул»да 2017 йилдан бери ўйнайди. У клуб билан ЕЧЛ, УEФА Суперкубоги, клублари ўртасидаги жаҳон чемпионати ва АПЛда ғолиб бўлган. У ўтган мавсумда Премер-лигада 34та ўйин ўтказиб, 19та гол ва 10та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.