Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Мбаппе «ПСЖ»ни тарк этиши ҳақида клубни огоҳлантирган

Мбаппе «ПСЖ»ни тарк этиши ҳақида клубни огоҳлантирган

Автор: admin

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Килиан Мбаппе жорий йилги мавсум якунида Париж клубини тарк этиши ҳақида жамоа раҳбариятини огоҳлантирган, дея ёзади Тҳе Тимес.
Манбанинг хабар беришича, францийалик форвард фаолиятини Ла Лига ёки Премер-лигада давом эттирмоқчи. Аввалроқ, Мбаппе 2021 йилги ёзги трансфер ойнасида «Реал»га ўтиши борасида мадридликлар раҳбарияти билан оғзаки келишувга эришганлиги ҳақида хабар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ финалидан кейин «ПСЖ» президенти Носсир Ал-Ҳелаифи Неймар ва Мбаппенинг яқин йилларда клубни тарк этмаслиги ҳақида маълум қилганди.
Маълумот учун, Мбаппе 2017 йилда «Монако»дан «Пари Сен-Жермен» сафига қўшилган, ҳужумчининг трансфер нархи 145 миллион еврони ташкил этганди. Килиан билан амалдаги шартнома 2022 йилга қадар имзоланган.
58   
Добавить комментарий
Ваше имя: *