Goal24.uz » Европа жамоалари » «Реал» Бейл трансфери бўйича «Манчестер Юнайтед»дан таклиф кутмоқда

«Реал» Бейл трансфери бўйича «Манчестер Юнайтед»дан таклиф кутмоқда

Автор: admin

«Реал» клуби трансфер ойнаси якунигача Гарет Бейл билан хайрлашишни истамоқда, дея ёзади Мундо Депортиво.
Манбанинг хабар беришича, футболчининг юқори маоши ва янги мавсумда Зиданнинг режаларидан ўрин олмаётгани сабабли клуб раҳбарияти уелслик форвардни трансфер ойнаси ёпилгунига қадар нисбатан пастроқ нархда ҳам сотиб юборишга тайёр. Мадрид клуби 31 ёшли ҳужумчига қизиқиш билдирган «Манчестер Юнайтед»нинг таклиф юборишини кутмоқда. Ўз ўрнида «МЮ» ҳам коронавирус пандемияси туфайли мадридликларнинг молиявий муаммоларга учрагани, футболчининг юқори маоши ва Бейл билан клуб ўртасидаги муносабат совуқлашганлигини инобатга олиб, Гарет учун 20 миллион евро таклиф қилмоқчи.
Бейл 2013 йилда «Тоттенҳем»дан «Реал»га 100 миллион евро эвазига ўтганди. Мадридликлар билан яна икки йиллик шартномаси бўлган футболчининг йиллик маоши 25 миллион еврони ташкил этади.
Маълумот учун, 31 ёшли уелслик футболчи ўтган мавсум Ла Лигада жами 16 ўйинда майдонга тушиб, бор йўғи 2та гол киритган.
69   
Добавить комментарий
Ваше имя: *