Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Конте Эриксен билан хайрлашмоқчи, «Интер» унга харидор тополмаяпти

Конте Эриксен билан хайрлашмоқчи, «Интер» унга харидор тополмаяпти

Автор: admin

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте янги мавсум олдидан жамоа яримҳимоячиси Кристиан Эриксен билан хайрлашишга тайёр, дея ёзмоқда Cалcиомерcато.
Манбанинг хабар қилишича, даниялик хавбек Контенинг янги мавсумдаги режаларидан жой олмаган. Футболчи ўз ўйини билан мураббийда илиқ таассурот қолдирмаган. Милан клуби раҳбарияти ҳам ҳафтасига 300 минг евро маош оладиган яримҳимоячини сотишга тайёр, аммо футболчи бўйича ҳеч қандай таклиф тушмаган. 
Эриксенга Россиянинг «Зенит» клуби қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди, аммо питерликлар бу хабарни рад этишди.
Аввалроқ, «Интер» бош мураббийи Конте «Челси» яримҳимоячиси Нголо Кантега Эриксен ва Брозовични алмашишга тайёрлиги, бироқ Лондон клуби бу таклифни рад этгани ҳақида айтилганди. Миланликлар сафига тез орада «Барса» футболчиси Артуро Видал эркин агент сифатида қўшилиши кутилмоқда.
55   
Добавить комментарий
Ваше имя: *