Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Лаутаро "Барселона"га ўтмоқчи эканлигини "Интер" раҳбариятига айтди

Лаутаро "Барселона"га ўтмоқчи эканлигини "Интер" раҳбариятига айтди

Автор: admin

Италиянинг "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес фаолиятини "Барселона" клубида давом эттириш ниятида эканлиги ҳақида клуб раҳбариятини огоҳлантирди, дея хабар бермоқда Cорриере делло Спорт.
Манбанинг ёзишига қараганда, ҳамюрти Лионел Месси билан бир жамоада ўйнаш ниятида эканлигини яширмади.
"Интер" Лаутарони 111 миллион еврога сотишга тайёр, бироқ, каталонияликлар бу суммани тўлаб бера олмасликларини айтди. Шу сабабли, италияликлар "Барселона"нинг бирорта футболчи ва 80-90 миллион евро талаб қилиши кутилмоқда.
23 ёшли Мартинес "Интер" сафида 2018 йилдан бери ўйнаб келмоқда. У жамоа таркибида 84 та учрашувда майдонга тушиб, 30 та гол киритишга улгурди. Унинг "Интер" билан 2023 йилнинг ёзигача шартномаси бор.
76   
Добавить комментарий
Ваше имя: *