Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » Марио Манджукич Россия клуби билан келишувга эришди

Марио Манджукич Россия клуби билан келишувга эришди

Автор: admin

Хорватиялик ҳужумчи Марио Манджукич Россия Премер-лигасида фаолият бошлашга яқин турибди.
«Чемпионат.cом» нашрининг хабар қилишича, Москванинг «Локомотив» клуби Марио Манджукич билан маош масаласида келишувга эришган. 34 ёшли форвард Москва клубида йиллик 2,7 миллион евро маош олиши белгиланган. 
Қайд этилишича, ҳозирда клуб раҳбарияти футболчининг агенти билан Манджукичнинг кўтарма пули, турли бонуслар борасида музокаранинг якуний қисмини ўтказмоқда. 
Хорват форварди ўтган мавсумда «Ювентус» сафини тарк этгач, қишда эркин агент сифатида Қатарнинг «Дуҳайл» клубига ўтган эди. У дохаликлар билан 2021 йилга қадар шартнома тузган, 7 ўйинда битта голга муаллифлик қилган бўлса-да, Қатарни эрта тарк этишга қарор қилган. 
Марио Манджукич фаолияти давомида «Волфсбург», «Бавария», «Атлетико», «Ювентус» клублари сафида тўп сурган. Хорватия миллий жамоасида ҳам 89 ўйинда 33та голга муаллифлик қилган.
Маълумот учун, ўзбекистонлик яримҳимоячи Жасур Жалолиддинов ҳам ёзги трансфер ойнасида «Локомотив» клубига ўтганди.
62   
Добавить комментарий
Ваше имя: *