Goal24.uz » Европа жамоалари » Италия » Пирло: «Ювентус»га тезроқ янги ҳужумчи керак»

Пирло: «Ювентус»га тезроқ янги ҳужумчи керак»

Автор: admin

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло «Новара»га (5:0) қарши ўйиндан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.
«Турли вариантларни синаб кўраяпмиз. Биринчи бўлимда тўрт нафар ҳимоячи билан ўйнадик, кейин эса уч киши билан ҳаракатландик. Жамоада футболчилар янгича ишлашга мослашмоқда, машғулотлар қувноқ ўтаяпти.
Трансферлар? Менга тезроқ янги ҳужумчи керак. Трансфер ойнасида октябрга қадар вақтимиз бор, «Юве» ҳужум чизиғини кучайтириши лозим.
Мухлисларнинг ҳеч бўлмаганда маълум бир қисмини стадионга киритилишига ҳали ҳам умид қилаяпмиз. Бу ўзгариш фақат Италия футболи учун эмас, бутун Европага керак.
Роналду? У доимгидек яхши ҳаракат қилмоқда. Буни бугун ҳам, миллий жамоаси сафидаги ўйинида ҳам намойиш этганди», - дея Пирлонинг сўзларини келтирмоқда Скй Спорт Италиа.
Аввалроқ «Ювентус» аргентиналик ҳужумчи Гонсало Игуаин билан хайрлашган, унинг ўрнига «Барселона»ни тарк этиши кутилаётган Луис Суаресни таклиф этишни режалаштираётган эди.
142   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
А Серия Скудето Италия чемпионати Милан Интер милан Рома Лациё Ювентус Наполи А Сериядаги энг муҳим янгиликлар Милан клубидаг энг сўнги янгликлар футболчилар Элдор Шомуродов Мартинез Дибала Италия супер кубиги Италия кубиги