Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Лига 1. 5 ўйинчи четлатилган баҳсда «ПСЖ» азалий рақибига ютқазди ва 18-ўринга тушиб кетди

Лига 1. 5 ўйинчи четлатилган баҳсда «ПСЖ» азалий рақибига ютқазди ва 18-ўринга тушиб кетди

Автор: admin

Францийа чемпионатининг 3-турида «ПСЖ» азалий рақиби «Марсел»ни қабул қилиб, минимал ҳисобда имкониятни бой берди. Товеннинг голи марселликларга 3 очко келтирди.
Эътиборлиси, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда парижликларнинг 3, меҳмонларнинг 2 ўйинчиси қизил карточка олди.
Ғалабадан сўнг «Марсел» очколарини 6тага етказиб, 5-ўринга кўтарилди. Қаторасига иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олган «ПСЖ» эса очкосиз ҳолда 18-ўринни эгаллаб турибди.
Маълумот ўрнида, иккала жамоа захирасида ҳам биттадан ўйин бор.
Лига 1, 3-тур
ПСЖ – Марсел 0:1
13 сентябр, «Парк де Пренс»
Гол: Товен (31).
ПСЖ – Рико, Флоренси (Дагба, 84), Кимпембе, Бернат (Курзава, 84), Керер, Идрисса Гуе, Верратти (Паредес, 72), Ди Мария, Эррера (Дракслер, 61), Сарабия, Неймар. 
Марсел – Манданда, Чалета-Сар, Сакаи, Алваро Гонсалес, Камара, Пает (Радонич, 77), Папе Гуе (Бенедетто, 58), Лопес (Стротман, 68), Ронже, Товен (Жермен, 77), Амави.
Огоҳлантиришлар: Сакаи (7), Пает (11), Неймар (11), Флоренси (13), Папе Гуе (38), Алваро Гонсалес (50), Бернат (52), Лопес (61), Бенедетто (71), Паредес (72), Ди Мария (74), Стротман (90+1).
Четлатишлар: Амави (90+7), Курзава (90+7), Бенедетто (90+8), Паредес (90+8), Неймар (90+9).
91   
Добавить комментарий
Ваше имя: *