
Лондоннинг "Арсенал" клуби Францийанинг "Дижон" клуби футболчиси Мунир Шуярга жиддий қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда ЛъЭқуипе.
Нашрнинг ёзишига қараганда, лондонликлар ёш иқтидор эгасини яқин вақтлар ичида ўз сафига қўшиб олиш ниятида. "Канонирлар" Шуяр учун 15 миллион евро тўлашга тайёр. Шуярга шунингдек, "Вулверхемптон" ва "Лидс" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
21 ёшли Шуяр "Дижон" таркибида 2019 йилдан бери ўйнаб келади. У жамоа таркибида 26 та учрашув ўтказиб, 6 та гол киритди ва битта голга ассистентлик қилди. Унинг жамоа билан тузилган шартномаси 2022 йилгача.