Goal24.uz » Transfer » Мбаппе кетмоқчи!

Мбаппе кетмоқчи!

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
«Ливерпул» кимларни трансферга қўяди?

Англиянинг «Ливерпул» жамоаси трансфер ойнаси ёпилгунига қадар 3 ё 4 та футболчисини сотиб юбормоқчи.
“Скй Спорт” нашрининг маълум қилишича, жамоа футболчиларнинг маоши ва янги трансферлар учун пул ажратиш ниятида шу ишга қўл урмоқда.
“Скй Спорт” эксперти Жимми Каррагернинг айтишича, «Ливерпул» жамоанинг молиявий аҳволи сабабли Тяго Алкантара билан шартнома имзолай олмаяпти.
«Манчестер Юнайтед» вингер изламоқда

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси Жейдон Санчонинг ўрнига Гарет Бейлни ўз сафига қўшиб олишини мумкин.
“Реадфутбол” нашри берган маълумотларга қараганда, «қизил иблислар» қанотларни кучайтириш мақсадида уелслик футболчи билан шартнома имзолаш ниятида.
Манбанинг маълум қилишича, Бейл мавсум олди машғулотларда иштирок этмаяпти. Зидан ҳам ўз шогиртининг бошқа клубга ўтишига қарши эмас.
«Ювентус» тежамкор режимага ўтадими?

Туриннинг «Ювентус» клуби Дуглас Коста борасида сўнгги қарорга келди.
Италия нашрларининг маълум қилишича, жароҳатларга мойил футболчи билан « Ювентус» ҳамкорликни давом эттирмоқчи эмас. Шу сабабли, ушбу трансфер ойнасида Коста борасидаги исталган таклини «зебралар» кўриб чиқишга тайёр.
Костанинг агенти эса, мижози Туринда бахтли эканлиги ва янги мавсумда ўзини кўрсатишга уриниб кўриши ҳақида маълумот тарқатмоқда.
Мбаппе кетмоқчи!

Парижнинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе келаси мавсумда клубни тарк этишини жамоа раҳбарларига маълум қилди.
“Тҳе Тимес” нашри берган маълумотларга қараганда, француз ўтган мавсум сўнггида Испания ёки Англияга кўчиб ўтмоқчи эди, аммо CОВИД-19 сабабли режаларини ўзгартиришга мажбур бўлган.
Манбанинг маълум қилишича, Мбаппе клуб сафида яна бир мавсум тўп тепади ва катта эҳтимол билан «Реал Мадрид» сафига бориб қўшилади.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппе учун 2017 йилда ПСЖ 145 миллион евро сарф этган ва айни дамда Килиан дунёнинг энг қиммат футболчиси саналади.
Мустафи кетадими?

Англиянинг “Арсенал” жамоаси ҳимоячиси Шкордан Мустафи келаси мавсумни “А серия”да давом эттиришга яқин турибди.
ЛГДСнашри берган маълумотларга қараганда, ҳимоячи билан «Наполи» жиддий қизиқиб қолган.
Манбанинг маълум қилишича, Мустафи учун «Наполи» катта сумма таклиф этмайди. Сабаби, ҳимоячининг клуб билан тузган шартномаси келаси мавсумда ўз якунига етади. Боз устига, айни дамда Мустафи жароҳатини даволаш билан банд.
142   
Добавить комментарий
Ваше имя: *