Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Неймар «Марсел» ўйинчиси Гонсалесни ирқчиликда айблади, ҳимоячи эса айбловни инкор қилмоқда

Неймар «Марсел» ўйинчиси Гонсалесни ирқчиликда айблади, ҳимоячи эса айбловни инкор қилмоқда

Автор: admin

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар «Марсел» ҳимоячиси Алваро Гонсалесни ирқчиликда айблади, деб ёзади Гет Френч Футбол Неwс.
Хабар қилинишича, Алваро «ПСЖ» аъзоларидан бирига «оғзингни юм, ифлос маймун» деган. Аммо ушбу гап Неймарга қаратилганми ёки йўқми, ҳозирча номаълум. Можаро шундан бошланди. Неймар унинг бошига зарба берди ва бу ҳаракати учун қизил карточка олди. Бразилиялик вингер майдондан чиқиб кетаётганида захира ҳакамига испаниялик футболчи уни ирқчиликда айблаганини айтди.
Гонсалес ўйиндан сўнг «твиттер»даги саҳифасида бунга жавоб берди: «Ирқчиликка ўрин йўқ. Баъзан мағлубиятни тўғри қабул қилишни ўрганиш керак. Ажойиб 3 очко», – деб ёзади Алваро.
Маълумот учун, Париж клуби Лига 1да қаторасига иккинчи бор мағлубиятга учради.
82   
Добавить комментарий
Ваше имя: *