Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Анчелотти: «Хамеснинг жисмоний ҳолатидан ташвишланганимда, уни эмас, Усейн Болтни сотиб олган бўлардим»

Анчелотти: «Хамеснинг жисмоний ҳолатидан ташвишланганимда, уни эмас, Усейн Болтни сотиб олган бўлардим»

Автор: admin

«Эвертон» бош мураббийи Карло Анчелотти АПЛнинг 1-туридан ўрин олган «Тоттенҳем»га (1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Қандай ўйнашни биладиган футболчиларга мослашиш учун кўп вақт керакмас. Хамес нима қилиш кераклигини билади, Аллан ва Дукуре ҳам.
Уларга «Ўз даражангларни кўрсатинглар», дедим. Яримҳимояда бизда яхши комбинация мавжуд эди. Ўтган мавсумда бизда тўпга яхши эгалик қиладиган футболчилар бор эди, аммо тўпсиз ҳам ўйнашни билиш керак.

Хамес дунёдаги энг тезкор футболчи эмас, лекин юқори сифатли ўйинчи. У ўзини кўрсатиши учун уни ишлатишимиз керак. У вингер эмас, орқароқдан ҳам тўпни эгаллаши мумкин. У жуда хавфли.
Хамеснинг жисмоний ҳолатидан ташвишланмайман. Агар хавотирланганимда, уни эмас, Усейн Болтни сотиб олган бўлардим», – дея Анчелоттининг сўзларини келтиради Гоал.
68   
Добавить комментарий
Ваше имя: *