Goal24.uz » Европа жамоалари » Испания » “Реал”нинг 2019/20-йилги мавсумда қанча даромад кўргани маълум бўлди

“Реал”нинг 2019/20-йилги мавсумда қанча даромад кўргани маълум бўлди

Автор: admin

Мадриднинг “Реал” клуби 2019/20-йилги мавсумни фойда билан якунлади.
Марcа нашрининг хабар қилишича, мадридликлар клуби мавсумни 320 минг евро фойда билан ёпган. Бу миқдор катта клуб учун жуда паст кўрсаткич ҳисобланади ва унинг асосий сабаби коронавирус пандемияси бўлди.
2019/20-йилги мавсумда “Реал”нинг бюджети 650 миллион еврони ташкил қилди. Бу кутилган даромаддан 170 миллионга кам дегани.
Эслатиб ўтамиз, клуб ёзги трансфер мавсумида харидларга қўл урмади, шунингдек, футбол ва баскетбол жамоасида маошлар 10 фоизга қисқартирилганди.
2019/20-йилги мавсумда “Реал” Ла Лигада “Барселона”ни ортда қолдириб чемпионга айланди. Чемпионлар Лигасида жамоа 1/8 финалда “Манчестер Сити”га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.
141   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Ла Лига Испания чемпионатидаги сўнги янгиликлар Барселона ҳақидаги муҳим янгиликлар Реал Мадрид бомба трансферлари ҳақида Энг со;нги Эл классиколар ҳақида маълумотлар Испания чемпионатидаги янгиликлар Ла Лига клублари Атлетико Мадрид Реал Мадрид Барселона Виллареал Испаний кубиги Испания кубиги Cопа дел Рей