Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Виллаш-Боаш Туҳелга: «Аталанта» билан ўйиндан аввал лоторея ўйнаганмидинг?»

Виллаш-Боаш Туҳелга: «Аталанта» билан ўйиндан аввал лоторея ўйнаганмидинг?»

Автор: admin

«Марсел» бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш Франсия чемпионатининг 3-туридан ўрин олган «ПСЖ»га (1:0) қарши ўйиндан сўнг рақиб мураббийи Томас Туҳел билан сухбати хақида гапирди.
«Туҳел менга ўгирилиб, «Сен лоторея ўйнашинг керак», деди. Мен «Сен «Аталанта» билан ўйиндан олдин лоторея ўйнаганмидинг?», деб жавоб бердим. Аммо уни жуда хурмат қиламан», – дея Виллаш-Боашнинг сўзларини келтиради АС.
Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» ўтган мавсумда ЭЧЛ чорак финалида «Аталанта» (2:1) билан ўйинда сўнгги дақиқаларда 2та гол уриб, иродали ғалабани қўлга киритган еди.
Шунингдек, португалиялик мутаҳассис бахс оҳиридаги жанжал хақида хам фикр билдирди.
«Нима бўлганини билмайман. Бу ирқчилик емаслигига умид қиламан. Футболда ирқчиликка ўрин ё‘қ. Агар бу хақиқатан хам содир бўлган бўлса, бу – жиддий ҳато. Бунгача Ди Мариянинг тупуриши билан боғлиқ вазият бўлди. Футбол оламида бундай холатлардан қочиш керак. Умид қиламанки, бу тариҳий спектаклда қора нуқта бўлмайди», – дейди мураббий.
Маълумот учун, ўйин якунида «ПСЖ» вингери Неймар ва «Марсел» химоячиси Алваро Гонсалес ўртасидаги тортишув жамоавий жанжалга айланиб кетди ва 5 футболчи майдондан четлатилди.
77   
Добавить комментарий
Ваше имя: *