Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » ПСЖ Франсия чемпионатида 42 йиллик антирекордини такрорлади

ПСЖ Франсия чемпионатида 42 йиллик антирекордини такрорлади

Автор: admin

ПСЖ Франсия чемпионатининг 3-тури доирасида 13-сентабр, якшанба куни ўтказилган “Марсел”га қарши учрашувда мағлубиятга учради.
Қайд этиш жоиз, Париж клубининг Чемпионлар Лигасидаги иштироки сабаб 1-тур учрашуви 16-сентабрга қолдирилган.
Жамоа 2-тур баҳсида эса “Ланс” майдонига сафар қилиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.
Опта’нинг ёзишича, ПСЖ 42 йил ичида илк марта Франсия чемпионатининг дастлабки икки ўйинида гол ура олмаган. Парижликлар охирги марта 1978/79-йилги мавсумда шундай муваффақияцизликка учраганди.
Ма’лумот ўрнида, коронавирус пандемияси сабаб муддатидан олдин якунланган 2019/20-йилги мавсумда ПСЖ чемпионга айланганди.

106   
Добавить комментарий
Ваше имя: *