Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Торрейра қимматлашди!

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ярим ҳимоячиси Лукас Торрейра борасида таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканлиги ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
“Туттоспорт” нашрининг маълум қилишича, «тўпчилар» уругвайлик футболчи учун 22 миллион фунтни қўлга киритмоқчи.
Манбанинг маълум қилишича, Лукас учун асосий даъвогарлар қаторида «Фиорентина» ва «Торино» клублари мавжуд.
«Манчестер Юнайтед» ҳимоячи изламоқда

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳимоя чизиғини кучайтириб олиш мақсадида.
АС нашрининг маълум қилишича, «қизил иблислар» «Порту» клуби футболчиси Алекс Теллас билан қизиқиб қолган.
Манбанинг маълум қилишича, Теллас «аждарлар» билан шартномани узайтиришдан бош тортган ва бошқа клубга ўтиш истагида. Шу сабабли, «Порту» ҳимоячининг трансфер суммасини 30 миллиондан 20 миллионга камайтиришга мажбур бўлмоқда.
“Астон Вилла” трансферга яқин

Англиянинг “Астон Вилла” жамоаси тез орада «Лион» вингери Бертран Траоре билан шартнома имзолайди.
«Скй Спорт»нинг маълум қилишича, 25 ёшли футболчи ҳафта сўнггига қадар Бирмингемга етиб келади ва тиббий кўрикдан ўтади.
Манба тарқатган маълумотларга қараганда, ушбу трансфер “Астон Вилла” клубига 17 миллион еврога тушади.
«Ливерпул» Тягодан воз кечадими?

Англиянинг «Ливерпул» клуби «Бавария» ярим ҳимоячиси Тяго Алкантаранинг трансферидан воз кечиши мумкин.
“Киcкер" нашрининг маълум қилишича, Юрген Клопп 30 миллион евро сарф этиб испан футболчисини сотиб олишдан кўра, ижарадаги Марко Груйични ортга қайтаришни афзал кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, сербиялик футболчи айни дамда «Герта» шарафини ҳимоя қилмоқда. 51 та ўйинда майдонга тушган Марко ўз ҳисобига 10 та гол ёзиб қўйган.
Деклан Райс «Челси»да?!

Лондоннинг «Вест Ҳем» клуби Декал Райснинг трансфер суммасини расман эълон қилди.
Журналист Никола Скирининг айтишича, «болғачилар» ўз футболчисининг трансферидан 80 миллион евро ишлаб олиш ниятида.
Манбанинг маълум қилишича, «Вест Ҳем» «Челси»нинг бундан аввалги таклифини рад этган.
148   
Добавить комментарий
Ваше имя: *