Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Бейл, илтимос, кет! «Реал» ўнг қанот вингери изламоқда

Бейл, илтимос, кет! «Реал» ўнг қанот вингери изламоқда

Автор: admin

Гарет Бейл “Реал”нинг захира ўриндиғига ёпишиб олди. Уелслик вингерни кимдир тортиб олмаса, у жамоани тарк этмоқчи эмас.  Мадрид клубида бир пайтлардаги сайёрамизнинг энг қиммат футболчисига ҳозирда ҳеч қандай таклиф йўқ. Умидсиз клуб унинг шартномасидаги қолган пулини тўлаб, қўйиб юборишга тайёр.
Зидан фойдасиз Гаретдан халос бўлишдан ва унинг ихтиёрида кучли қанот ҳужумчисини олишдан хурсанд бўларди, чунки Бейл билан боғлиқ вазият туфайли бу позисия бўш қолди: Бейл ўйнамайди, Лукас Васкес биринчи рақамли ролини ўйнолмайди, у одатда Карвахал ўрнига майдонга тушади.  Ўтган мавсумда бу позисияда Асенсио, Иско, Родриго, Валверде ва “Эвертон”га йўл олган Хамес Родригеслар ҳаракат қилганди.
Агар бир йил ичида битта нуқтада 7та футболчи ҳаракат қилган бўлса, демак мураббийлар мавсум давомида доимий туйнукни ямоқлаб туришган. Эътиборингизга “Реал” харид қилишни хоҳлаётган чап қанот вингерлари рўйхатини тақдим этамиз.
Рияд Маҳрез (“Манчестер Сити”)
Зидан сингари Маҳрез ҳам Францийада туғилган жазоирлик. Зидандан фарқли равишда, Рияд ўзининг тарихий ватани шарафини ҳимоя қилади. Маҳрез ва Зидан тез тил топишиб кетишига шубҳа йўқ. Агар “Реал” хоҳласа, қийинчиликсиз Риядни Мадридга олиб келади. Бу ерда гап бошқа томонда: Рияд “қироллик клуби”га керакми?

Флорентино Перес Зиданни тушуниши даргумон, айниқса, Эден Азар сотиб олинганидан кейин, чунки 29 ёшли “Сити”нинг захира футболчисини “Реал”да асосий таркибда ўйнатиш тўғри эмас. Агар Маҳрез асосий таркибда ўйнамаса, унда нима кераги бор? Катта эҳтимол билан Маҳрез ўрнига Гвардиола анчадан буён орзу қилиб келаётган Искони сўрайди. Бу эса “Реал” фойдасига бўлмаслиги аниқ.
Федерико Кеза (“Фиорентина”)
“Реал” ўтган йили ҳам Кеза хизматига қизиқиш билдирган эди.  Федериконинг устун томони унинг ёшлигидир. Италиялик футболчи атиги, 22 ёшда.  Бу “қаймоқранглилар”нинг замонавий трансфер компенсасиясига жуда мос келади. Аммо бу ерда ҳам ўша савол: у “Реал” даражасидами? Ҳа, Кезанинг узи ҳам Мадридга йўл олишга шошилмаяпти. У Миланга бориб, ривожланишни тўғри деб билаяпти. Федерико келиб, ҳамма футболчиларни захирага ўтиргизиб қўядиганга ўхшамаяпти. Агар келса ҳам, ротациядаги навбатдаги футболчига айланади.

Лукас Окампос (“Севиля”)
Лукасга мослашиш учун вақт кетмайди:  у испан тилида гапиради, ўтган мавсумни Европа Лигасини ютган “Севиля”да ўтказди. Окампосга “Реал” томонидан қизиқишлар ўтган йили бошланган.  “Севиля” ўшанда Окампос учун 65 миллион евро сўраганди, бироқ “қироллик клуби” бу йил бошқача йўл тутмоқчи. “Севиля” ўтган мавсумни ижарада ўтказган “Реал” ҳимоячиси Серхио Регилон билан доимий шартнома имзоламоқчи, “қаймоқранглилар” эса бундан фойдланиб қолмоқчи. Мадрид клуби Окампосни Регилонга алмашишга тайёр.

Серж Гнабри (“Бавария”)
“Бавария” ва “Реал” ўртасида қизиқарли трансферлар бўлиб туради.  Масалан, Тони Кроос Мюнхен клуби билан чемпионлар лигасида ғалаба қозонганига бир йил ўтиб, Мадридга йўл олган ва бу қароридан ҳеч қачон афсусланмаган.  Бу ҳақда у “Бавария” билан ёрқин мавсумни ўтказган ҳамюртига айтиб бериши мумкин. Бу ерда ҳаммаси футболчининг хоҳишига боғлиқ: агар у ўзини янги чемпионатда синаб кўрмоқчи бўлса, “Реал”га ўтади. Аммо бу ёзда треблга эришгандан сўнг эйфорияга берилган Гнабрини кўндириш осон кечмайди.

Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпул”)
“Реал” 2018 ва 2019 йиллари Салоҳ вакиллари билан алоқага чиққан, аммо ҳозир мисрлик футболчини ишонтиришнинг айни вақти. Биринчидан, Зидан жамоасида Муҳаммадга ўзи хоҳлаган позисияда жой бор. Иккинчидан, “Ливерпул” билан барча мусобақларни ютди, янги совринлар ютиш учун янги чақирувларни қабул қилиши мумкин.

Жейдон Санчо (“Боруссия Дортмунд”)
Барча ОАВ Санчони “Манчестер Юнайтед”га ўтишини ёзмоқда, аммо доим яширин "козрлари"га эга бўлган “Реал”ни унутмаслик керак. Ҳанузгача “Реал” энг яхшиларни харид қилишни хоҳлаётган бўлса, унда Санчо учун курашишлари керак.

Англиялик футболчи эндигина 20 ёшда ва ажойиб икки мавсумни ўтказди. “Боруссия” билан яхши муносабатлар Санчо трансфери учун ҳисса қўшиши керак: Перес футболчиларини ижарага бериб, “арилар”ни боқмоқда. Дортмундда Ҳакими ўрнини бразилиялик Рейнер тўлдирди. Ингизларнинг “Реал”да ўйнаб кетиши эса бу алоҳида мавзу...
90   
Добавить комментарий
Ваше имя: *