Goal24.uz » Transfer » Лаутаро «Реал»га ўтадими?

Лаутаро «Реал»га ўтадими?

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
«Монако»дан ўзгача юриш

Францийаанинг «Монако» клуби «Спортинг» ярим ҳимоячиси – Вадел Вел билан қизиқиб қолди.
Реcорд нашрининг маълум қилишича, француз клуби 23 ёшли футболчининг трансфери учун 25 миллион евродан воз кечишга тайёр.
Бразилия ёшлар терма жамоасидаги ўйинлари билан кўплаб мутахассислар эътиборига тушган футболчи билан шунингдек «Наполи» ҳам жиддий қизиқиб қолган.
Лаутаро «Реал»га ўтадими?

Миланнинг «Интер» клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес мавсумни «Интер» клубида давом эттиради.
Таниқли журналист Фабрисо Романонинг айтишича, «кўк-қоралар» аргентиналик футболчи борасида «Реал»дан ҳеч қандай таклиф олмаган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча соат аввалроқ Спорт Медиасет нашри «Реал»нинг Лаутаро билан музокаралар ўтказаётгани ҳақида маълумот берган эди.
“Арсенал” дарвозабон изламоқда

Лондонинг “Арсенал” жамоаси Эмилио Мартинеснинг ўрнини тўлдиришга қодир янги захира дарвозабони изламоқда.
Тҳе Телеграпҳ нашрининг маълум қилишича, «конинирлар» «Дижон» киппери Рунар Рунарссон билан жиддий қизиқиб қолган.
Манбанинг маълум қилишича, агар Мартинес клубни тарк этса, унинг ўрнини исландиялик посбон эгаллайди.
«Тоттенҳем» ҳужумчи изламоқда

Англиянинг «Тоттенҳем» клуби «Саутгемптон» ҳужумчиси Денни Ингз билан жиддий қизиқиб қолди.
Фернандо Лёренте клубни тарк этгач, Жозе Моуринё қўл остида ягона марказий ҳужумчи (Ҳарри Кейн) қолди.
"Футбол Лондон" нашрининг маълум қилишича, Ингздан ташқари, «Шпорлар» Карлос Виниcиус, Аркадиуш Милик, Хабиб Диалло ва Патсон Дакалар билан музокара олиб бормоқда.
Алаба қоладими?

Айни дамда Мюнҳеннинг «Бавария» клуби билан музокаралар олиб бораётган Давид Алабанинг келажаги борасида жамоа директори Ули Хенесс ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Спорт11" нашрининг маълум қилишича, жамоа фахри Алабанинг клубда қолиши борасида ҳеч қандай муаммо йўқ, бироқ унинг агенти клубдан йилига 25 миллион евро маош кўрсатилган 5 йиллик шартномани мижози учун ундириб бермоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Алаба ва «Бавария» ўртасидаги шартнома 2021 йилда ўз якунига етади. Агар, Мюнҳен клуби янги шартнома борасида келишувга эришмаса, катта эҳтимол билан Давидни келаси мавсумда қўлдан чиқариб юбориши мумкин.
184   
Добавить комментарий
Ваше имя: *